Кириш Регистрация

Исак «Ливерпуль»нинг камчиликларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Александр Исак Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Ноттингем Форест»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди. Швециялик форвард мазкур баҳсда жорий мавсумдаги илк голини урди.

«Бизда жанговар руҳ ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик истаги борасида муаммо йўқ. Буни ўтган ҳафта ҳам кўрсатган эдик. Албатта, бу сафар ҳам ўйинни омадсиз бошладик.

Гол урганимиздан кейин ташаббусни қўлга олдик. Менимча, айнан шу вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди, чунки бугун ҳам жавоб голини жуда тез ўтказиб юбордик. Аммо қандай вазиятга тушиб қолганимизни ҳисобга олсак, ҳеч бўлмаганда бир очко олиш ҳамиша яхши.

Биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман ва энди голлар мунтазам келишига умид қиламан», — деди Исак клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Англия Премьер-лигасининг кейинги турида «Ливерпуль» 4 сентябрь куни сафарда «Ипсвич Таун»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 08:28, 30.08.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик