Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Романо Бальде ва Димарко алмашинуви ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги вақтларда матбуотда Алехандро Бальде ва Федерико Димарко иштирокидаги эҳтимолий алмашинув ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, «Барселона» «Интер»нинг италиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олиш ва битимга асосий таркибдаги ўрнини йўқотган 22 ёшли Бальдени киритишни режалаштираётгани айтилган эди.

Бироқ инсайдер Фабрицио Романо бу хабарларни рад этди. Унинг маълум қилишича, бундай алмашинув бўйича ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти.

Яна бир таниқли инсайдер Николо Скира ҳам «Интер» Димарко билан хайрлашиш ниятида эмаслигини таъкидлади. Милан клуби 28 ёшли латераль билан шартномани узайтириш борасида иш олиб бормоқда.

Transfermarkt портали ҳар икки футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:32, 30.08.2026.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик