Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

Аббос Эргашев: "Биринчи лига клублари тарихида биринчи бўлиб чорак финалга чиқдик"

Баҳо:
+ | -

"Гулистон" жамоаси бош мураббийи Аббос Эргашев Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида "Сурхон" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Бугун қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Чунки "Сурхон" сўнгги вақтларда Суперлигада ҳам жуда яхши футбол намойиш этмоқда. Жамоанинг охирги турларда ҳатто "Пахтакор" майдонидан бир очко билан қайтгани ҳам бу фикримга яққол мисол бўла олади.

Термизликлар таркибида ҳам тактик, ҳам техник жиҳатдан кучли футболчилар бор. "Сурхон" доимо чиройли ва томошабоп футбол кўрсатишга интиладиган жамоа. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Гарчи Биринчи лига вакили бўлсак-да, ўзимизнинг кучли томонларимиздан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдик.

Якунда эса Биринчи лига клублари тарихида биринчи бўлиб Ўзбекистон кубогининг чорак финалига чиққан жамоага айландик. Жамоамиз билан мана шундай ажойиб тарих яратганимиздан жуда хурсандман.

Ушбу ғалаба билан бутун Сирдарё халқини табриклайман. Бу ғалабамизни Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шарафига мухлисларимизга совға сифатида бағишладик.

Шунингдек, ушбу муваффақият билан вилоятимиз ва клубимиз раҳбарларини ҳам муборакбод этаман. Улар майдон ташқарисида жуда катта ишларни амалга оширишмоқда. Ғалабаларимизда уларнинг ҳам ҳиссаси катта. Насиб қилса, ушбу раҳбарият билан биргаликда ривожланишда давом этамиз", — деди Аббос Эргашев.

Киритилди: 10:05, 30.08.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик