Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Интер" ярим ҳимоячисини БАА чемпионатига жўнатди

Баҳо:
+ | -

"Интер" Албания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристьян Асланининг клубни тарк этганини расман эълон қилди. 24 ёшли футболчи БАА чемпионати вакили "Ал-Жазира"га ижара асосида ўтди.

Асллани "Интер" сафига 2022 йил ёзида "Эмполи"дан тахминан 15,7 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Бироқ у Милан клубида барқарор ўйин амалиётига эга бўла олмади ва Симоне Индзаги ҳамда Кристиан Киву даврида ҳам асосий таркибдан мустаҳкам жой ололмади.

Ярим ҳимоячи "Интер" сафида барча мусобақаларда 99 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

"Нерадзуррилар" раҳбарияти жорий ёзда Асланини тўлиқ сотиб, бошқа трансферлар учун маблағ ишлаб олишни режалаштирган эди. Аммо футболчига жиддий қизиқиш бўлмагани сабаб клуб уни мавсум якунида сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага беришга мажбур бўлди.

Киритилди: 10:22, 30.08.2026.
Ўқилди: 832 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик