"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн яқин вақт ичида клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, англиялик форвард Саудия Арабистони клубларидан бирининг жуда манфаатли таклифини рад этган. Шунингдек, у Туркия ва Англияга кўчиб ўтиш вариантларидан ҳам воз кечган.
Айни пайтда Кейн "Бавария" билан янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда. Хабар қилинишича, томонлар келишувнинг якуний босқичига етиб келган.
Янги шартнома 2029 йилга қадар мўлжалланиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда 33 ёшли Кейн барча мусобақаларда 2 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.













