Кириш Регистрация
29/08 00:00 Кристал Пэлас 1-4 Манчестер Сити
29/08 00:30 Алавес 1-0 Вильярреал
29/08 16:30 Ливерпуль 2-2 Ноттингем Форест
29/08 18:00 Сурхон 0-1 Гулистон
29/08 19:00 Нефтчи 1-0 Пахтакор
29/08 19:00 Борнмут 1-1 Эвертон
29/08 19:00 Ковентри Сити 0-1 Халл Сити
29/08 20:00 Леванте 5-2 Бетис
29/08 21:30 Тоттенхэм 0-2 Ньюкасл
29/08 21:30 Фиорентина 0-3 Фрозиноне
29/08 21:30 Монца 2-3 Удинезе
29/08 21:30 Сассуоло 2-1 Торино
29/08 22:00 Реал Сосьедад 2-1 Эспаньол
29/08 23:45 Ювентус 2-0 Парма
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси - Брайтон
30/08 18:00 Лидс - Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд - Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид - Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед - Ипсвич
30/08 21:30 Наполи - Комо
30/08 22:30 Депортиво - Валенсия
30/08 23:45 Кальяри - Интер
30/08 23:45 Лацио - Женоа
31/08 00:30 Сельта - Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал

Кэррик «Манчестер Юнайтед» ўйинини чуқурроқ таҳлил қилишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Халл Сити»га 0:2 ҳисобида учралган мағлубиятни жамоанинг ҳаракат ёки иштиёқ етишмаслиги билан боғлаш тўғри эмаслигини таъкидлади.

Мутахассисдан жамоанинг бундай ўйинига нима сабаб бўлгани сўралди.

«Сиз анчадан бери футбол томоша қиласиз, тўғрими? Жамоалар ғалаба ҳам қозонади, мағлуб ҳам бўлади. Бу фақат қанчалик ҳаракат қилганингиз ёки қилмаганингизга боғлиқ эмас. Сабаблар жуда кўп бўлиши мумкин. Мен уларнинг барчасини тушунтириб ўтиришим шарт эмас, чунки биз нималар устида ишлаётганимизни яхши биламиз.

Жамоа мағлуб бўлса, дарҳол: «Бу нотўғри, у нотўғри, ҳаракат етишмади, иштиёқ кам бўлди», дейиш жуда осон. Бу энг оддий жавоб. Аммо футбол учрашувида натижага салбий таъсир қилиши мумкин бўлган жуда кўп омиллар бор.

Эҳтимол, аввал ҳам худди шундай ўйнаб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз ва ўшанда ҳамма: «Қандай ажойиб жамоа, қандай ажойиб мураббий, қандай ажойиб футболчилар», деган. Шунинг учун, менинг нуқтаи назаримдан, таҳлилда фақат натижага қараб хулоса чиқариш тўғри эмас.

Биз масалага чуқурроқ кириб, тафсилотларни таҳлил қилишимиз керак. Худди шунингдек, ғалаба қозонганимизда ҳам ҳаддан ташқари хурсанд бўлиб кетмаслигимиз лозим, чунки ўйинимизда ҳамма нарса мукаммал бўлмаганини биламиз», — деди Каррик.

«Манчестер Юнайтед» бугун АПЛ 2-турида ўз майдонида «Ипсвич Таун»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:49, 30.08.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик