Кириш Регистрация

Формула-1 чемпиони Ландо Норрис “Макларен” билан шартномасини узайтирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Британиялик Ландо Норрис автоспортнинг “Формула-1” йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи “Макларен” жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Янги келишув 2030-йил охиригача мўлжалланган.

“Бу менинг уйим ва янги шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Тўққиз йил аввал бу йўлни бошлаганимда, олдимга аниқ мақсадлар қўйгандим: жамоани яна етакчи ўринларга қайтариш ва чемпионликларни қўлга киритиш. Биз бу мақсадга эришдик, бироқ энди кўпроқ нарсани хоҳлаймиз. Ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз ва жамоа сифатида бунга қодир эканимизни биламиз. Рулга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман. Мавсумнинг қолган қисмида ҳам, келгуси йилларда ҳам бизни нималар кутаётгани мени жуда қувонтирмоқда”, дейди Норрис.

26 ёшли Норрис 2017-йилда “Макларен”нинг ёш иқтидорларни ривожлантириш дастурига қўшилган. У Формула-1 чемпионатида 2019-йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Британиялик пилот ҳисобида 13 та ғалаба, 18 та поул ва 48 та подиум натижаси мавжуд. Норрис 2025-йилда илк бор Формула-1 бўйича Жаҳон чемпионига айланган.
Жорий мавсумда Норрис 12 та босқич якунларига кўра 159 очко жамғарган ҳолда пилотлар рейтингида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:59, 30.08.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик