Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида ўйнаётган сенегаллик ярим ҳимоячи Пап Матар Сарр ёзги трансфер ойнасида А Сериянинг топ-клубларидан бири — Туриннинг «Ювентус» клубига ўтишни режалаштирмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 23 ёшли сенегаллик футболчи яқин вақт ичида жамоасини ўзгартириб, «Ювентус» сафига қўшилишни истамоқда.
«Ювентус» «шпорлар» билан ярим ҳимоячини мавсум якунида сотиб олиш имконияти билан ижарага олиш бўйича келишиб олишга умид қилмоқда.
Мутахассислар африкалик футболчининг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.
Сарр «Тоттенхэм»да 2022 йилдан бери тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда у Англия чемпионатида «Тоттенхэм» таркибида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













