Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Батраков вакили «ПСЖ»га амалга ошмаган трансфер ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» клубининг ёш россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Батраков вакили мижозининг «ПСЖ» клубига амалга ошмаган трансфери ҳақида журналистларга маълумот берди.

Владимир Кузьмичёв «Матч ТВ»га берган интервьюсида «Локомотив» раҳбарияти билан «ПСЖ» воситачиси ўртасида ҳақиқатан ҳам мулоқот бўлганини айтди.

Агентнинг таъкидлашича, агар томонлар келишувга эриша олса, шундан сўнг Батраковнинг шахсий шартнома шартлари муҳокама қилиниши бўйича келишув бўлган.

«Бу давр келганида, Париж клуби шунчаки алоқани тўхтатди», — деди Кузьмичёв.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Батраков бу ёзда «Локомотив»дан «Галатасарой»га 25 миллион евро эвазига ўтган. 21 ёшли россиялик футболчи Туркия клуби сафида «Гёзтепе»га қарши ўйиндаёқ дебют қилди.

Киритилди: 14:00, 30.08.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик