Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Десайи «Челси»ни Осимхен учун яна бир бор ҳаракат қилишга чақирди

Баҳо:
+2 | -

«Челси» афсонаси Марсель Десайи клубни ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин Виктор Осимхенни қўлга киритиш учун яна бир бор уриниб кўришга чақирди.

Лондонликлар икки йил аввал, Осимхен ҳали «Наполи»да тўп тепаётган пайтда унинг трансферига жуда яқин келган эди. Бироқ келишув сўнгги босқичда амалга ошмаган. Кейинчалик нигериялик ҳужумчи «Галатасарой» сафига қўшилди ва сўнгги икки мавсумни Туркия клубида ўтказди.

Осимхеннинг номи яна АПЛ клублари билан боғланмоқда. Сўнгги ҳафталарда «Арсенал» ҳам унинг трансфери имкониятини ўрганиб чиққан.

«Челси» ҳужум чизиғида эса жиддий ўзгаришлар бўлди. Жоау Педро «Фулҳэм»га қарши 3:2 ҳисобидаги ғалабада яхши таассурот қолдирди, Дэнни Уэлбек эса яна бир ҳужум варианти сифатида жамоага қўшилди.

Шу билан бирга, Лиам Делап бир мавсумдан сўнг «Ноттингем Форест»га ўтди, Николас Жексон эса 65 миллион фунт эвазига «Астон Вилла» футболчисига айланди. «РБ Лейпциг» ҳам Марк Гиу трансфери бўйича музокара олиб бормоқда.

Десайининг фикрича, Осимхен «Челси» учун айни муддао бўлиши мумкин.

«Осимхен — албатта. У жамоага руҳ олиб келади ва рақиблар ҳамда жамоадошлар орасида катта ҳурматга эга», — деди Десайи Metro нашрига.

Собиқ ҳимоячи нигериялик форварднинг характери ва жисмоний кучи ҳам «Челси»га қўшимча устунлик бериши мумкинлигини таъкидлади.

«У баъзан кутилмаган ҳаракатлар қилиши мумкин. Аммо баъзан шундай футболчилар керак бўлади — улар ўз мақоми ва хатти-ҳаракатларини майдондаги ўйини билан оқлай олади. Осимхен кучли ва у «Челси»га ўзига хос руҳ олиб келиши мумкин», — деди Десайи.

У Николас Жексоннинг кетишига ҳам муносабат билдириб, клуб унинг ўрнига классик марказий ҳужумчи олиб келиши кераклигини айтди.

«Жексон энди «Астон Вилла»да. Мен эса унинг ўрнига ҳақиқий «тўққизлик» олиб келган бўлардим. Муаммо шундаки, ҳозир бозорда «Челси»га узоқ муддат ёрдам бера оладиган кучли ҳужумчилар кўп эмас», — деди у.

27 ёшли Осимхен эса «Наполи»даги фаолияти давомида Европанинг энг сермаҳсул марказий ҳужумчиларидан бири сифатида ном қозонган. Хабарларга кўра, у ҳамон Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиш вариантига очиқ.

Киритилди: 14:05, 30.08.2026.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик