Кириш Регистрация

Жеррард «Ливерпуль» муаммосини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард «Ноттингем Форест» билан дурангдан сўнг мерсисайдликлар муаммолари ҳақида фикр билдирди. «Энфилд»да ўтказилган Премьер-лиганинг иккинчи тур учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди.

«Менимча, «Ливерпуль» жуда юмшоқ ўйнаяпти. Жамоага вайронкор футболчи етишмаяпти. Улар тўп учун курашларга камдан-кам киришади ва яккама-якка дуэлларда кам ғалаба қозонишади. Жамоа жуда юмшоқ. Мураббий буни ўзгартириши керак, «Ливерпуль» футболчилари янада агрессив бўлиши лозим», — деди Жеррард TNT Sports интервьюсида.

Англия чемпионатининг янги мавсумида «Ливерпуль» икки учрашувда бор-йўғи икки очко жамғарди. Жамоа «Ньюкасл» (2:2) ва «Ноттингем Форест» (2:2) билан дуранг ўйнади.

Кейинги турда «Ливерпуль» сафарда «Ипсвич»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:44, 30.08.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик