Кириш Регистрация

Флик янги трансферлар эҳтимоли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик трансфер ойнаси ёпилиши арафасида жамоага яна янги футболчилар келиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

Мутахассисдан ҳозирги таркибдан қанчалик мамнун экани ва мухлисларни яна қандайдир трансфер сюрпризлари кутаётган-кутмаётгани сўралди.

«Албатта, мен жамоамдан мамнунман. Қўлимдаги таркибдан жуда хурсандман. Деку бу йўналишда иш олиб бормоқда. Агар у жамоани янада кучайтириш имкониятини топса, албатта, бундан фойдаланишга ҳаракат қилади.

Аммо биз ҳеч қандай босим остида эмасмиз. Гап фақат жамоани янада кучайтириш имконияти ҳақида кетмоқда. Деку ҳозирга қадар ажойиб ишларни амалга оширди.

Мен учун машғулотларда намоён этаётган сифатимиз ҳам жуда муҳим. Мураббий сифатида айнан шу жиҳат мен учун энг аҳамиятлиси. Менимча, ҳозир биз тўғри йўлдамиз», — деди Флик «Райо Вальекано»га қарши ўйиндан олдин.

Киритилди: 16:12, 30.08.2026.
Ўқилди: 2022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик