«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия Премьер-лигасида «Брайтон»га қарши учрашув олдидан ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг вазиятига муносабат билдирди.
Аргентиналик футболчи «Манчестер Сити»нинг унга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар фонида Лондон клубининг мазкур баҳс учун қайдномасига киритилмади.
«Биз жамоа учун қайси қарор яхшироқ бўлишини баҳолаяпмиз. Жамоа бутун эътиборини ўйинга қаратиши керак», — дея Алонсо сўзларини келтиради BBC Sport.
Шу тариқа, Фернандес «Челси»нинг кетма-кет иккинчи учрашувини ўтказиб юборади. Аввалроқ у Англия Лига кубогида «Лутон»га қарши баҳс қайдномасига ҳам киритилмаган эди.
Сўнгги кунларда «Манчестер Сити» 25 ёшли футболчи трансфери бўйича ҳаракатларини фаоллаштиргани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Энцонинг ўзи ҳам Манчестер клубига ўтишга тайёр.













