Софьян Амрабат фаолиятини «Бетис»да давом эттириши мумкин эди, аммо испаниялик клуб якунда Дани Себальосга устуворлик берди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Севильяликлар бош мураббийи Мануэль Пеллегрини таянч ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни истаган ва Амрабатни муносиб вариант деб ҳисоблаган. Мутахассис аввал марокашлик футболчи билан ишлаган ва бундай профилдаги футболчини жамоага қўшиш зарурлигини очиқ айтган.
Амрабат ҳам трансферга тайёр эди ва ҳатто «Фенербахче» билан шартномани бекор қилиш бўйича келишиб олган. Бу «Бетис» билан битим амалга ошиши учун зарур шартлардан бири эди.
Бироқ клуб раҳбарияти маошлар фондида ўз вақтида жой бўшата олмади ва якунда Себальос трансферига устуворлик берди. As маълумотига кўра, Амрабат вазиятнинг бундай ривожидан норози бўлган, чунки ўзини «Бетис»нинг биринчи танлови бўлмаган деб ҳисоблаган.
Натижада 30 ёшли ярим ҳимоячи эркин агент сифатида «Аякс»га ўтиб, 2028 йилга қадар шартнома имзолади.













