Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Челси"да дебют қилган Мартинес 4:3 ҳисобидаги ғалаба ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Челси" дарвозабони Эмилиано Мартинес Англия Премьер-лигасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабага муносабат билдирди.

"Ғалаба — барибир ғалаба. Бу идеал ўйин бўлмаганини биламан. Аммо якунда биз ғалаба қозонишимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз керак. Олдинда яна 36 та учрашув бор. Ҳар ҳафтадан кейинги ҳафтага қараб ҳаракат қиламиз", — деди дарвозабон ўйиндан сўнг.

30 август куни ўтказилган учрашувда "Челси" рақибини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Мартинес айнан шу куни расман "Челси" футболчисига айланди ва клуб билан уч йиллик шартнома имзолади. Аргентиналик дарвозабон "Брайтон"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

"Челси" кейинги турда 6 сентябрь куни сафарда "Арсенал"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 20:54, 30.08.2026.
Ўқилди: 1655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик