Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Бруну Фернандеш: «Ўз майдонимизда хет-трик қайд этиш — ажойиб»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» капитани Бруну Фернандеш АПЛнинг иккинчи турида «Ипсвич» устидан 5:2 ҳисобидаги ғалабани шарҳлади. Португалиялик футболчи хет-трик қайд этди.

«Гол уриш — футболдаги энг яхши ҳис. Ўз майдонимизда хет-трик қайд этиш — ажойиб ва мен бундан жуда фахрланаман. Жамоага ўйинларда ғалаба қозонишга ёрдам бериш учун гол уришим керак. Бугун буни уддаладим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам кўпроқ гол ураман ва шерикларимга гол уришда ёрдам беришда давом этаман», — дея футболчининг сўзларини Sky Sports келтиради.

«Бу ғалаба биз учун жуда муҳим. Ўтган ҳафтада уч очко йўқотгандик, шунинг учун бугун худди шунча очко олишимиз ва яхши ўйин кўрсатишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Танаффусгача гол уриш муҳим эди. Бу бизга ишонч берди ва бунгача қилган ишларимизнинг барчаси ҳам ёмон бўлмаганини кўрсатди».

«МЮ» 3 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги учрашувини 6 сентябрь куни «Эвертон»га қарши ўтказади.

Киритилди: 03:32, 31.08.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик