Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Хёйлунд: «Аллегри қўл остида ўзимни Конте билан солиштирганда анча эркин ҳис қиляпман»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ҳужумчиси Расмус Хёйлунд «Комо»га қарши ўз майдонида 1:2 ҳисобида бой берилган учрашувдан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

Даниялик футболчи 30-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, аммо 34-дақиқада меҳмонлар яна олдинга чиқди ва неаполликлар бунга жавоб қайтара олмади.

«Ўтган мавсумда Конте менинг дарвозага орқа ўгириб ҳаракат қилишимга жуда катта эътибор қаратганди, Аллегри қўл остида эса ўзимни анча эркин ҳис қиляпман. Умид қиламанки, шундай голларни уришда давом этаман.

Албатта, биз ривожланишда давом этишимиз керак, жумладан ҳужумда ҳам — бизда хавфли вазиятлар унчалик кўп бўлмади. Аммо олдинда бутун мавсум бор, биз ҳали юқори ўринлар учун кураша оламиз», — деди Хёйлунд DAZN телеканалига берган интервьюсида.

«Наполи» янги мавсумдаги А Сериянинг икки туридан сўнг 3 очко жамғарган.

Киритилди: 03:52, 31.08.2026.
Ўқилди: 641 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик