Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна - Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Фрэнк Лэмпард: «Моуринью ва Анчелотти — бир медалнинг икки томони»

Баҳо:
+ | -

Фрэнк Лэмпард мураббийлик услубига Карло Анчелотти ва Жозе Моуринью қандай таъсир кўрсатгани ҳақида гапирди. Лэмпард футболчилик фаолияти даврида «Челси»да ҳар икки мураббий қўл остида ишлаган.

«Жозе ва Карло бир медалнинг икки томонига ўхшайди. Жозе эътиборли эди, ўз ишончини сизга ўтказарди, аммо рухсат этилган чегарадан чиқсангиз ёки нотўғри иш қилсангиз, унинг кучини ҳис қилардингиз. Карло эса босиқ ва хотиржам эди. Орқага қараб, “Бундай муҳитда ишлаш ёқимли”, деб айтиш мумкин. Сизга ишонишларини ҳис қилардингиз.

Шунинг учун мен улардан ниманидир олишга ҳаракат қиламан. Эҳтимол, мен қаердадир ўртада турибман. Баъзида Жозега, баъзида эса Карлога ўхшаб қоламан.

Ёш мураббийлар иш бошлаганда ёмон ўйинни танқид қилишни ёки кеч қолган футболчи ҳақида нимадир айтишни ўз бурчи деб билишларини кўраман. Қанча кўп ишласам, уларнинг барчаси, аввало, инсон эканини шунча кўпроқ тушуняпман.

Баъзида футболчи кеч қолади, аммо сиз бунинг сабабини билмаслигингиз мумкин. Шунинг учун қаттиққўл мураббийдек кўринишга уринишдан кўра, ўзингизни Карлодек тутиш яхшироқ. Аммо бироз бўшашсангиз ва футболчилар майдонда ўз вазифасини бажармаса, баъзида Жозега кўпроқ ўхшаб қоласиз», — деди «Ковентри» бош мураббийи.

Киритилди: 04:21, 31.08.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик