Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи трансфер қилиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.
«Канонирлар» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг асосий мақсади сифатида Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес кўрилмоқда.
«Булар шундай кутишларки, бу даражани ўзимиз белгилаб қўйганмиз. Бу — амбиция. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ҳар бир мухлиснинг хоҳишидан келиб чиқади, аммо аллақачон бизнинг сафимизда ўйнаётган ажойиб футболчиларни ҳам унутмайлик», — деди Артета АПЛнинг иккинчи турида «Астон Вилла»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Англиянинг амалдаги чемпионлари душанба куни «вилланлар» меҳмони бўлади.













