Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Альварес билан боғлиқ вазият мураккаблашиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Хулиан Альварес атрофидаги вазиятдан қаттиқ норози экани айтилмоқда.

Ҳужумчи очиқ равишда «Барселона»га ўтиш истагини билдирган, бироқ «матрасчилар» уни каталонияликлар сафига қўйиб юборишдан бош тортди.

Сўнгги кунларда футболчи жамоа билан машғулотларда ҳам иштирок этмади. Бу ҳолат унинг клубдан кетиш истаги билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалди.

Barca Universal хабарига кўра, Альвареснинг хатти-ҳаракатлари Симеонени шу қадар ғазаблантирганки, мураббий ҳатто футболчига қарамаётган эмиш.

Айни пайтда Хулиан Альварес учун курашда Лондоннинг «Арсенал» клуби асосий фаворит ҳисобланмоқда. Бироқ аргентиналик ҳужумчи ҳануз Англияга қайтишни истамаяпти. 

Киритилди: 09:39, 31.08.2026.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик