"Интер" Италия А Сериясининг 2-турида "Кальяри"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 9-дақиқада Ҳакан Чалханоглу томонидан урилди.
"Нерадзурри" бош мураббийи Кристиан Киву А Серияда мураббий сифатида 53 та учрашув ўтказди ва уларнинг 32 тасида ғалаба қозонди.
Opta маълумотига кўра, замонавий тарихда Италия юқори дивизионида камида 50 та ўйин ўтказган мураббийлар орасида ғалабалар фоизи бўйича Кивудан фақат икки мутахассис — Антонио Конте ва Леонардо юқори натижа қайд этган.
Контенинг ғалаба кўрсаткичи 66,3 фоизни, Леонардоники 60,7 фоизни ташкил этган. Кивуда эса бу кўрсаткич 60,4 фоизга тенг.
Кристиан Киву аввал "Парма"ни бошқарган. У ўтган йил ёзида Симоне Индзаги ўрнига "Интер" бош мураббийи этиб тайинланган.













