"Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кин фаолиятини Италия А Сериясининг бошқа клуби — "Комо"да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотига кўра, футболчи шу ҳафта тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг у янги клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда. Келишув беш йилга мўлжалланган бўлади.
Аввалроқ матбуотда "Комо" Кинни мавсум якунида мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
26 ёшли ҳужумчи 2024 йил ёзидан буён "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил қилади.













