Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” турнирида 5 та медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 28—30 август кунлари Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мусобақани муваффақиятли якунлаб, умумий ҳисобда 5 та медалга эга чиқди.

Мазкур нуфузли мусобақада 5 қитъанинг 77 мамлакатидан жами 513 нафар дзюдочи — 305 нафар эркак ва 208 нафар аёл спортчи ғолиблик учун татамига чиқди.

Турнирнинг оғир вазн тоифасида кечган беллашувлар ўзбекистонлик полвонлар учун ажойиб тарзда ўтди. Хусусан, -90 кг вазн тоифаси финалида ўзбекистонлик икки дзюдочи — Умар Бозоров ҳамда Нурбек Муртазоев ўзаро тўқнаш келди. Учрашув Бозоровнинг ғалабаси билан якунланди ва у олтин медалга эга чиқди. Нурбек Муртазоев эса кумуш медал билан тақдирланди. Шунингдек, -100 кг вазн тоифасида татамига чиққан Эрназар Сарсенбаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.

-81 кг вазн тоифасида иштирок этган Арслонбек Тожиев финалга қадар Германия, Туркия, Финляндия, Украина ва Бразилия вакилларини мағлуб этди. Аммо у финалда қозоғистонлик Абилайхан Жубаназарга мағлуб бўлиб, кумуш медал соҳибига айланди. Қолаверса, -60 вазн тоифасида татамига чиққан Самариддин Қўчқоров ҳам терма жамоа ҳисобига бронза медалини ёздириб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Лозаннадаги мусобақани 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:20, 31.08.2026.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик