«Саутгемптон» сафида тўп тепаётган ҳимоячи Тэйлор Харвуд-Беллис Бирмингемнинг «Астон Вилла» клубига ўтади. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Томонлар трансфер юзасидан музокаралар олиб бориб, келишувга эришган. Битим қиймати бонуслар билан бирга 35 миллион еврони ташкил этади. Харвуд-Беллис «шерлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Яқин вақт ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтади.
Қайд этиш жоиз, Тэйлор Харвуд-Беллис «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ўтган мавсумда ҳимоячи 48 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













