Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Челси» Адарабиойо бўйича музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби марказий ҳимоячиси Тосин Адарабиойо трансфер ойнасининг сўнгги соатларида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Челси» 28 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр. Журналистнинг таъкидлашича, айни пайтда клуб англиялик ҳимоячи бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Челси» Адарабиойони 2024 йилда «Фулхэм»дан эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди. Шундан буён ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 70 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали мутахассислари Адарабиойонинг трансфер қийматини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:33, 31.08.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик