«Комо» ҳимоячиси Игнас ван дер Бремпт фаолиятини Италиянинг бошқа бир клубида давом эттиради. 24 ёшли бельгиялик футболчи «Сассуоло» сафига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.
Ван дер Бремпт янги жамоаси сафида жорий мавсум якунига қадар ижара асосида тўп тепади. Томонлар ўртасидаги келишувда муайян шартлар бажарилган тақдирда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Ўтган мавсум Италия чемпионатида марказий ҳимоячи «Комо» сафида 20 та учрашувда майдонга тушди. Бельгиялик футболчи 1 та голли узатмани амалга оширди ва 2 та сариқ карточка олди.
Айни пайтда «Сассуоло» А Серия турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













