Ҳужумчи Франческо Эспозито ҳозирги клуби — Миланнинг «Интер» жамоаси билан ҳамкорлигини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Инсайдер маълумотига кўра, томонлар 1 сентябрь, сешанба куни 2031 йилга қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартномани имзолайди. Футболчининг йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади ва бунга қўшимча равишда бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.
21 ёшли ҳужумчи 2023 йил ёзидан буён «Интер» сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Янги А Серия мавсумида Эспозито 2 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













