Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

US Open: Ўзбекистонлик теннисчи дунёнинг 29-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

Нью-Йоркда теннис бўйича йилнинг сўнгги «Катта дубулға» турнири — US Open старт олди.

Мусобақанинг асосий даврасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Камилла Раҳимова, жаҳон рейтингида 92-поғонада бораётган ҳолда, биринчи босқичда дунёнинг 29-ракеткаси — чехиялик Барбора Крейчиковани сенсацион тарзда мағлубиятга учратди.

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сетда Раҳимова тай-брейкда устун келиб, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи сетда эса ҳамюртимиз ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди ва 6:2 ҳисобида зафар қучиб, учрашувни икки сетда ўз фойдасига ҳал қилди.

Шу тариқа, Камилла Раҳимова US Open мусобақасининг кейинги босқичига йўл олди.

Шунингдек, бугунги кечки дастурда яна бир теннисчимиз Мария Тимофеева ҳам кортга чиқади. Жаҳон рейтингида 86-ўринни эгаллаб турган Тимофеевага 149-поғонадаги словениялик Тамара Зиданшек рақиблик қилади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:56, 31.08.2026.
Ўқилди: 1793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик