Бельгиянинг «Генк» клуби дарвозабони Люкка Брюгманс «Ливерпуль»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Англия гранди бельгияликлар билан музокаралар ўтказиб, 18 ёшли дарвозабон трансфери бўйича келишувга эришган. Битим қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Кутилишича, Брюгманс «Ливерпуль» сафига келаси йил ёзида қўшилади.
Дарвозабон 2024 йил ёзидан буён «Генк» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Англия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг «Ливерпуль» 2 очко жамғарган ва турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.













