Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ҳужумчиси Карим Бензема яқин вақт ичида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчисида фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариант бор. Улар орасида Саудия Арабистони клублари ҳам мавжуд.
38 ёшли франциялик футболчига «Ал-Шабаб» ва у аввал ҳам тўп тепган «Ал-Иттиҳод» қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, Бенземада МЛСдан ҳам таклиф борлиги қайд этилган. Ушбу чемпионатда айни пайтда «Барселона»нинг собиқ юлдузи Лионель Месси ҳам фаолият олиб бормоқда.
Бензема ҳозирча келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмаган. Бироқ бир нарса аниқ — у ҳозирча футболчилик фаолиятини якунлаш ниятида эмас.













