Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Here we go: «Барселона» «Штутгарт»нинг 4 млн евролик истеъдодини олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Германиянинг «Штутгарт» клуби яримҳимоячиси Мирза Катович трансфери бўйича келишувга эришди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, томонлар битимни якунлаган — Here we go.

19 ёшли футболчи Каталония клубига ижара асосида ўтади. Шартномада кейинчалик унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган. SER Catalunya маълумотига кўра, ижара бир мавсумга мўлжалланган, сотиб олиш опцияси эса футболчининг «Барса Атлетик»да белгиланган спорт кўрсаткичларига эришишига боғлиқ бўлади.

Катович 31 август куни Барселонага йўл олиши ва барча расмий жараёнлардан сўнг «Барса Атлетик» таркибига қўшилиши кутилмоқда.

Transfermarkt маълумотига кўра, 190 сантиметр бўйга эга футболчи асосан таянч яримҳимоячиси сифатида ҳаракат қилади, марказий ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. Унинг «Штутгарт» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади, бозор қиймати эса 4 млн евро атрофида баҳоланган.

Катович «Штутгарт»нинг иккинчи жамоасида Германия 3-лигасида 45 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Шунингдек, у Германия U-19 терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Sky Sport июль ойидаёқ «Штутгарт» футболчига кўпроқ ўйин амалиёти олиши учун клубни тарк этишга рухсат беришга тайёр эканини хабар қилганди. Энди Катович фаолиятини «Барселона» тизимида давом эттиради.

Киритилди: 16:22, 31.08.2026.
Ўқилди: 2541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик