Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Дембеле узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Canal+ журналисти Бертран Латур маълумотига кўра, француз футболчиси амалдаги келишувини яна икки йилга узайтиради ва «ПСЖ»да 2030 йил июнигача қолади.

Ҳозирда 29 ёшли футболчининг «ПСЖ» билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Шу сабаб янги келишув унинг Париждаги фаолиятини яна икки мавсумга узайтириши мумкин.

Дембеле 2023 йил ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га 50 млн евро эвазига ўтган. Transfermarkt портали ҳозирда унинг бозор қийматини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Франциялик футболчи 2024/25 мавсумида барча мусобақаларда 37 та гол уриб, 14 та голли узатмани амалга оширган ва «ПСЖ»нинг тарихда илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишида катта ҳисса қўшган. 2025 йил сентябрида эса у «Олтин тўп» соҳибига айланган.

Сўнгги вақтларда Дембеленинг келажаги яна муҳокама мавзусига айланганди. Бироқ «ПСЖ» ҳам, футболчи томони ҳам ҳамкорликни давом эттириш истагида экани хабар қилинмоқда.

Киритилди: 16:26, 31.08.2026.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик