Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Комо» уч ойда стадионини янгилади ва УЕФА рухсатини олди

Баҳо:
+ | -

«Комо» УЕФАдан Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларини «Жузеппе Синигалья» стадионида ўтказиш учун рухсат олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

А Серия клуби аввалроқ стадион инфратузилмаси УЕФА талабларига жавоб бермагани сабабли еврокубокдаги уй ўйинларини бошқа майдонда ўтказиш хавфига дуч келган эди.

Сеск Фабрегас бошчилигида ўтган мавсум А Серияда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган «Комо» шундан сўнг дарҳол кенг кўламли таъмирлаш ишларини бошлади. Реконструкция ишлари уч ой давом этди.

Лойиҳа доирасида дарвозалардан бири ортидаги вақтинчалик трибуна бузилиб, унинг ўрнига янги бетон конструкция барпо этилди. Майдон қопламаси тўлиқ янгиланиб, унинг узунлиги 2,5 метрга кенгайтирилди.

Шунингдек, футболчилар тоннели ва захира ўриндиқлари бошқа жойга кўчирилди. Кийиниш хоналари ва ОАВ учун инфратузилма ҳам модернизация қилинди. Янги микст-зона, телестудия ва матбуот анжумани зали ташкил этилди.

Маҳаллий коллеж билан келишув асосида стадион атрофида яна 150 та автомобил учун тўхташ жойи ҳам яратилди.

УЕФА рухсатидан сўнг «Комо» Чемпионлар лигасидаги рақибларини ўз майдонида қабул қила олади. Улар орасида «Манчестер Юнайтед», «Пари Сен-Жермен», «РБ Лейпциг» ва «АЕК Афина» бор.

Киритилди: 17:17, 31.08.2026.
Ўқилди: 1033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик