«Манчестер Сити»нинг янги ярим ҳимоячиси Аллан Элиас Англия клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бу мен учун шунчаки ишониб бўлмас даражадаги лаҳза. «Манчестер Сити» сўнгги 15 йилда қўлга киритган барча ғалабаларини ҳисобга олсак, дунёдаги энг жозибадор клублардан бири. «Манчестер Сити» мухлисларига ваъда бермоқчиман: бу имкониятдан максимал даражада фойдаланиш учун бор кучимни бераман», — деди Аллан клуб матбуот хизматига.
22 ёшли бразилиялик футболчи янги жамоасидаги асосий мақсади совринлар учун курашда «Манчестер Сити»га ёрдам бериш эканини ҳам таъкидлади.
Аллан «Манчестер Сити» билан беш йиллик шартнома имзолади. Хабарларга кўра, Англия клуби унинг трансфери учун Бразилиянинг «Палмейрас» жамоасига 40 миллион евро тўлаган.













