«Ливерпуль» «Сент-Этьен» ҳужумчиси Жильян Н’Гессан трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бериб, трансферни ўзининг анъанавий «Here we go» ибораси билан тасдиқлади.
18 ёшли франциялик ҳужумчи «Ливерпуль» сафига 2027 йил ёзида қўшилади. Шунингдек, футболчининг ўзи билан ҳам шахсий шартлар бўйича келишувга эришилган.
Мерсисайдликлар Н’Гессанни тиббий кўрикдан ўтказиш учун рухсат олган. Энди трансферни расмийлаштириш билан боғлиқ якуний жараёнлар амалга оширилиши кутилмоқда.
Н’Гессан 2024/25 ва 2025/26 йилги мавсумларда «Сент-Этьен» асосий жамоаси сафида жами 13 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
У, шунингдек, Франциянинг U-20 терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади ва истиқболли ёш ҳужумчилардан бири сифатида баҳоланмоқда.













