Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Вальдано: «Мбаппе ҳозир фаолиятининг энг юқори нуқтасида»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ футболчиси, мураббийи ва директори Хорхе Вальдано Килиан Мбаппенинг «Олтин тўп» учун номзодлигини қўллаб-қувватлади. Бу француз ҳужумчиси ўтган мавсумда Мадрид клуби билан бирорта ҳам соврин қўлга киритмаганига қарамай айтилди.

Movistar Plus Deportes эфирида сўзлаган Вальдано Мбаппенинг «Сантьяго Бернабеу»га келганидан буён мунтазам гол уриб келаётганини алоҳида таъкидлади.

«Ҳақиқатдан ҳам, бу Мбаппенинг мавсумни энг яхши бошлаши. Шуни ҳам унутмайликки, у биринчи йили Европанинг энг яхши тўпурари бўлган, ўтган мавсумда эса Ла Лиганинг энг сермаҳсул футболчисига айланган. Яъни, бир футболчидан бундан ортиқ яна нима талаб қилиш мумкин?» — деди Вальдано.

Аргентиналик мутахассис француз ҳужумчисининг ҳозирги формасига юқори баҳо берди.

«Мен Мбаппега тўлиқ ишонаман. Килиан менга ҳозир фаолиятининг мутлақ энг юқори нуқтасига чиққан топ-даражадаги футболчидек туюлаяпти. Ёши, ишончи ва маҳорати нуқтаи назаридан у айни камолот чоғида», — деди у.

Вальдано шу сабаб Мбаппенинг «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинишини мутлақо мантиқий деб ҳисоблайди.

«Мбаппенинг «Олтин тўп»ни қўлга киритишга номзодлардан бири экани мени умуман ҳайрон қолдирмайди», — деди у.

Шунингдек, Вальдано «Реал» ўтган мавсумда совринсиз қолгани сабаб Мбаппенинг имкониятларини паст баҳолаётганларга ҳам жавоб қайтарди.

«Улар Мбаппе ҳеч қандай соврин ютмади, дейишяпти. Аммо жамоа бир бутун механизм сифатида ўз ўйинини топа олмаётган пайтда гол уриш анча қийинроқ», — деди Вальдано.

Мбаппе янги Ла Лига мавсумини ҳам юқори суръатда бошлади. У дастлабки уч турда 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 17:57, 31.08.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик