Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Барколя «Ливерпуль»га ўтгач илк фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Брэдли Барколя расман «Ливерпуль» футболчисига айланди. 23 ёшли француз вингери тиббий кўрикдан ўтиб, трансфернинг барча расмий жараёнларини якунлагач, AXA машғулот базасида мерсисайдликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Барколя «Ливерпуль» сафида 29-рақамли футболкада тўп тепади.

Трансфер расмийлашганидан сўнг футболчи Liverpoolfc.com сайтига берган интервьюсида янги жамоасига қўшилганидан мамнун эканини билдирди.

«Ливерпуль» сафида ўйнаш имкониятига эга бўлиш — мен учун катта фахр. Жуда бахтлиман.

Бу жараён анча узоқ давом этди, аммо бугун «Ливерпуль» футболчиси бўлганимдан жуда хурсандман. Ҳозир мен истайдиган ягона нарса — майдонга тушиш ва ўйнаш.

Бу ерда жуда катта ютуқларга эришишни хоҳлайман. Аввало, Премьер-лигада чемпион бўлишни истайман. Бу ҳаётимдаги энг катта орзуларимдан бири.

Шу мақсадга эришиб, бу жамоада узоқ муддат қолишни хоҳлайман. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли шартнома имзоладим ва умид қиламанки, барча мақсадларимга эриша оламан», — деди Барколя.

Киритилди: 18:18, 31.08.2026.
Ўқилди: 1217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик