Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» тарбияланувчиси бошқа жамоага ўтади

Баҳо:
+ | -

«Шеффилд Уэнсдей» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Жейден Хескини ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Football League World нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «бойқушлар» 20 ёшли футболчи трансфери устида ишламоқда. Хески ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Шеффилд Уэнсдей»да ижара асосида ўтказган эди.

У Чемпионшипда 20 та учрашувда майдонга тушди ва шуларнинг 19 тасини асосий таркибда бошлади. Бироқ жамоа мавсумни муваффақиятсиз ўтказиб, якунда қуйи дивизионга тушиб кетди.

Хески ҳозир ҳам «Манчестер Сити» билан шартнома асосида боғланган. У клуб академиясига 9 ёшлилар жамоасидан қўшилган ва барча ёш тоифаларини босиб ўтган.

У 2025 йил сентябрда Англия Лига кубоги доирасида «Хаддерсфилд Таун»га қарши ғалабали учрашувда «Манчестер Сити» асосий жамоаси сафида дебют қилган.

Энди «Шеффилд Уэнсдей» Лига 1 мавсумига тайёргарлик кўрар экан, Хескини яна жамоага қайтариш ниятида.

Киритилди: 18:21, 31.08.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик