Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Сарр трансфери Гакпонинг келажагини ҳал қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Коди Гакпо мерсисайдликлар сафида қолиши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Ливерпуль» раҳбарияти 27 ёшли нидерландиялик футболчининг вакилларига, агар унга муносиб ўринбосар топилмаса, жамоада сақлаб қолинишини билдирган.

Вазият кўп жиҳатдан «Кристал Пэлас» вингери Исмаила Саррнинг эҳтимолий трансферига боғлиқ. «Ливерпуль» сенегаллик футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда.

Аввалроқ Гакпо «Манчестер Сити» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани хабар қилинган эди. Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳам «Ливерпуль» уни сотмасликка қарор қилса, жамоада қолишга қарши эмас.

Гакпо «Ливерпуль» сафида 2023 йил январдан буён тўп тепиб келмоқда. У мерсисайдликлар сафига ПСВдан кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 18:35, 31.08.2026.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик