Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Брайтон» нигериялик футболчи билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» «Миллуолл» ҳужумчиси Феми Азизни трансфер қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда ва келишув якунланишига яқин қолди.

25 ёшли футболчи учун «Брайтон» аввал икки марта таклиф билан чиққан, бироқ «Миллуолл» ҳар икки таклифни рад этган.

Энди томонлар умумий қиймати 25 миллион фунтга баҳоланаётган трансфер бўйича келишувга яқинлашган: «Брайтон» 15 миллион фунт тўлайди, шунингдек, «Миллуолл»га тахминан 10 миллион фунтга баҳоланаётган ёш футболчисини ҳам беради.

Айни пайтда «Брайтон»га ўтишни истaётган Азиз ўтган мавсум Чемпионшипда 11 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Футболчининг «Миллуолл» билан шартномаси тугашига икки йил қолгани боис, лондонликлар уни ҳозир сотиш орқали катта фойда олиш имкониятига эга. Клуб Азизни 2024 йилда «Ридинг»дан атиги 1 миллион фунтга сотиб олган эди.

Ҳозирда Азиз жароҳати сабаб майдонга тушмаяпти, аммо унинг яқин орада сафга қайтиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:37, 31.08.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик