Дортмунднинг «Боруссия» клуби жароҳат олган Яннис Константелиасга зудлик билан ўринбосар изламоқда.
Sky Sport маълумотига кўра, немис клуби эҳтимолий номзодлардан бири сифатида «Арсенал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Итан Нванерини кўриб чиқмоқда.
Нванери ўтган ёзда ҳам Дортмунд клубининг трансфер мақсади бўлган, аммо ўшанда томонлар келишувга эриша олмаган. Шундан сўнг англиялик футболчи «Арсенал» билан шартномасини узайтирди ва қишда «Марсель»га ижарага ўтди.
Ўтган мавсумда Нванери француз клуби сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. У «Арсенал» таркибида эса жами 51 та ўйинда иштирок этиб, 10 та голга муаллифлик қилган.













