«Рома» «Зенит»га бразилиялик ҳужумчи Луис Энрике трансфери бўйича яна бир таклиф билан чиқди. Бу ҳақда ESPN Brasil хабар берди.
Италия клуби футболчи учун 38 миллион евро миқдорида кафолатланган тўловни амалга оширишга тайёр.
Яна 5 миллион евро турли шартларнинг бажарилишига боғлиқ бонуслар сифатида кўзда тутилган. Шу тариқа, эҳтимолий битимнинг умумий қиймати 43 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ «Рома» Луис Энрике учун 38 миллион евро таклиф қилган, аммо «Зенит» бу таклифни рад этган эди. Италияда трансфер ойнаси 1 сентябрь куни кечқурун ёпилади.
Луис Энрике трансфери бўйича музокаралар мураккаб кечаётгани сабабли, «Рома» Европанинг бошқа футболчиларини ҳам кўриб чиқмоқда. Улар орасида «Штутгарт» вакили, германиялик Жейми Левелинг ҳам бор.
25 ёшли Луис Энрике икки ярим мавсумдан буён «Зенит» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг петербургликлар билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.













