«Челси» дарвозабони Роберт Санчес «Комо» клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда трансферлар бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Италия жамоаси дарвозабон позицияси учун номзодларни кўриб чиқмоқда.
Санчес «Челси»ни тарк этиши мумкин, бир қатор клублар испаниялик дарвозабоннинг трансфери шартларини ўрганмоқда.
Шу билан бирга, «Комо»нинг ҳозирги устувор вазифаси ҳужумчи харид қилиш бўлиб, шундан сўнг жамоа дарвозабон позицияси учун вариантларни кўриб чиқади.













