Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Артета «Астон Вилла» устидан ғалабадан сўнг захирадагиларни алоҳида мақтади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасининг 2-турида «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Бирмингемдаги учрашув лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳс тақдирини 59-дақиқада Букайо Сака томонидан урилган ягона гол ҳал қилди.

«Мен жуда хурсандман. Бу биз учун жуда муҳим ғалаба. Менимча, биз ғалабага ҳақли эдик ва ажойиб ўйин ўтказдик.

Фақат асосий таркиб футболчиларининг ўзи етарли бўлмади. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам жуда яхши ҳаракат қилди, учрашувни ғалаба билан якунлашимизга катта ёрдам берди.

Бу ерда ғалаба қозониш қанчалик қийин эканини яхши биламан. Барча топ-клублар бу стадионда муаммоларга дуч келган, чунки «Астон Вилла» жуда кучли жамоа», — деди Артета.

Киритилди: 02:57, 01.09.2026.
Ўқилди: 341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик