Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Жезус «Камп Ноу»да кўринди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Габриэл Жезус «Барселона»га ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.

29 ёшли бразилиялик футболчи Ла Лиганинг «Барселона» ва «Райо Вальекано» ўртасидаги учрашуви вақтида «Камп Ноу» трибунасида кўринди.

Кутилмоқдаки, каталонияликлар яқин вақт ичида ҳужумчи трансферини расман эълон қилади.

Маълумотларга кўра, Габриэл Жезуснинг трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, «Арсенал» турли бонуслар кўринишида яна 4 миллион еврогача маблағ олиши мумкин.

Шунингдек, келишувга бразилиялик футболчининг келажакдаги трансферидан «Арсенал»га 20 фоиз улуш тўланиши ҳақидаги банд ҳам киритилган.

Шу тариқа, Жезус яқин вақт ичида «Арсенал»ни тарк этиб, фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.

Киритилди: 04:16, 01.09.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик