Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Рэшфорд «Челси»га ўтмайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд клубда қолишга қарор қилди.

28 ёшли футболчининг номи сўнгги пайтларда «Челси» билан боғланаётган эди, аммо бу трансфер амалга ошмаслиги кутилмоқда.

Transfer News Live’нинг Football Insider’га таяниб хабар беришича, Рэшфорд «қизил иблислар» сафида қолиш ниятида. У трансфер ойнасининг сўнгги кунида Лондон клубига ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» футболчини яна бир бор ижарага бериш ниятида эмас. Англиялик вингернинг маош бўйича талаблари юқори экани сабаб, уни тўлиқ сотиб олишга тайёр клублар ҳам кўп эмас.

Аввалроқ Рэшфорд Туркия чемпионати клубларидан келиб тушган таклифларни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 08:13, 01.09.2026.
Ўқилди: 997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик