Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Арсенал» 70 миллион евролик ҳужумчини кузатишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи ҳамон «Арсенал»нинг қизиқиш доирасида қолмоқда.

Аввалроқ «канонирлар» француз футболчиси учун «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» билан бир қаторда кураш олиб борган эди. Бироқ Крупининг жиддий жароҳат олиши ва жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлиши унинг жорий ёзда клубини алмаштириш имкониятини йўққа чиқарди.

Transfer News Live’нинг CaughtOffside’га таяниб хабар беришича, «Арсенал» келажакда ҳужумчи трансферига яна қайтиши мумкин.

Лондон клуби футболчининг тўлиқ тикланиши ва яна оптимал формага киришини кутиши мумкин.

Эли Жуниор Крупи ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида «Борнмут» сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди.

Transfermarkt портали 20 ёшли футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:19, 01.09.2026.
Ўқилди: 285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик