Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Берналь: «Мураббий Ямал ҳақида ҳақ эди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернал жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

19 ёшли вингер душанба куни Ла Лиганинг «Райо Вальекано»га қарши учрашувида дубль қайд этди. Бу Ямалнинг «Барселона» сафида апрель ойидан буён урган илк голлари бўлди.

«Мураббий Ямал ҳақида ҳақ эди. Сўнгги ўйинларда Ламин гол урмаётган бўлса-да, ўз маҳоратини намойиш этиб келаётганди.

У бу сифатларини фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ кўрсатиб келмоқда. Бугун гол ура олганидан барчамиз хурсандмиз», — деди Бернал DAZN нашрига берган интервьюсида.

«Барселона» ва «Райо Вальекано» ўртасидаги учрашув каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар сафида Рафинья Диас ҳам дубль қайд этди. Яна бир гол эса «Райо Вальекано» футболчисининг ўз дарвозасига киритган тўпи ҳисобига ёзилди.

Киритилди: 08:30, 01.09.2026.
Ўқилди: 758 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик