Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Эдин Жеко Бундеслигада янги рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

«Шальке» янги Бундеслига мавсумидаги илк учрашувини муваффақиятсиз бошлади. Жамоа «Аугсбург»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бироқ ушбу баҳс босниялик тажрибали ҳужумчи Эдин Жеко учун тарихий аҳамият касб этди.

40 ёшу 167 кунлик футболчи учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида захирадан майдонга тушиб, Германия чемпионатига 5734 кунлик танаффусдан сўнг қайтди.

Жеко сўнгги бор Бундеслигада 2011 йилда «Вольфсбург» сафида ўйнаган эди. Шу тариқа, унинг Германия чемпионатидаги икки учрашуви орасидаги танаффус Бундеслига тарихидаги янги рекордга айланди.

Аввалроқ Жеко «Шальке» сафида кубок учрашувида ҳам майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган эди.

Энди «Шальке»ни янада мураккаб синов кутмоқда. Кейинги турда жамоа ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария» клубини қабул қилади.

Киритилди: 08:34, 01.09.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик