«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг «Райо Вальекано»га қарши баҳсида Энтони Гордоннинг ўйинига баҳо берди.
Каталонияликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда англиялик вингер 77-дақиқага қадар майдонда ҳаракат қилди. У голли узатма берди, шунингдек, рақиб футболчисининг автоголига олиб келган ҳужумда ҳам фаол иштирок этди.
«Гордон жуда тезкор, тўп билан ҳам жуда яхши муомала қилади. Бугун у иккита голли вазият яратди. Бундай футболчининг жамоамизда борлиги жуда яхши.
Гордон, Рафинья ва Ямалдан иборат жуда тезкор ҳужум учлигига эгамиз», — деди Флик матбуот анжуманида.
Энтони Гордон жорий мавсум бошланишидан олдин «Ньюкасл»дан «Барселона»га ўтган эди.
25 ёшли футболчи Ла Лиганинг дастлабки учта учрашувида жами 3 та голли узатмани амалга оширди.













